Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фармацевтика соҳасида лицензияланадиган фаолият турлари қисқартирилиши мумкин
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Norma’нинг ёзишича, мазкур Қонунга, шунингдек Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига мувофиқ, фармацевтика фаолияти лицензияланиши лозим. Бироқ айнан қандай бизнес-операциялар учун махсус рухсатномалар талаб этилиши 2 та қонуности ҳужжатда аниқлаштирилган:
• Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом;
• Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом.
Лойиҳага мувофиқ, фармацевтика фаолиятининг 7 та туридан 2 таси бўйича лицензияларни бекор қилиш таклиф этилмоқда:

Тузатишлар Президентнинг 11.04.2018 йилдаги ПФ-5409-сон Фармони ижросига қаратилган.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
19:13 / 30.05.2026
Миграция агентлиги хорижга ишга борувчиларни тўлов қилишда алданиб қолмасликка чақирди
17:45 / 01.05.2026
Барча давлат тиббиёт муассасалари босқичма-босқич мажбурий лицензияланади
11:14 / 21.03.2026