Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти сохта «қариндошларини» жазолашга ваъда берди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 21 сентябрь куни Кемин туманига қилган амалий ташрифи чоғида Қирғизистонда оилавий бошқарувга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида яна бир бор маълум қилди. У президентнинг номидан фойдаланиб иш қилаётганларни жавобгарликка тортиш ҳақидаги ўз топшириғи ҳақида гапирди, деб ёзмоқда kazakbol.com.
«Жээнбеков Бакиевга айлангани, унинг қариндошлари давлатни бошқараётгани ҳақида атайин ёлғон миш-мишлар тарқатилмоқда. Мен ҳеч кимни бошқарувга яқинлаштирмаяпман. Агар билиб қолсам, қаттиқ чоралар кўраман. Бу ҳақда ҳамма билади. Аммо ҳозирда менинг «қариндошларим», «дўстларим» кўпайиб кетган. Гўёки менинг қариндошларимдек ўзини кўрсатиб, ишга жойлашишмоқда. Мен бундай ҳолатларда ҳибсга олиш кераклигини айтдим. Мен учун собиқ президентларнинг тажрибаси катта сабоқдир. Ўғлим ва қизим бор. Ўғлим 4-синфда ўқийди. У Максим Бакиевнинг ёшига етгунича, мен лавозимдан кетаман. Менинг мақсадим - халқ орасида бўлиш ва президентлик лавозимини тинчлик билан топшириш», - деди у.
Президент бундан аввал ҳам Қирғизистонда оила ва таниш-билишчилик бошқарувига йўл қўйилмаслиги ҳақида гапирган.
«Биз бутун дунёга яна бир бор кўрсатдикки, Қирғизистон халқи адолат ғояларини ҳурмат қилади, ҳеч қачон тиз чўкмайди ва оила ҳамда таниш-билишчилик бошқарувига тоқат қилмайди, - деди у. - Ҳокимиятни эгаллаб олиш, халқ мол-мулкини ўзлаштириш ва одамларни хор қилмоқчи бўлганларга муносиб жавоб берилди».
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026