Ўзбекистон | 08:52 / 21.09.2018
8019
1 дақиқада ўқилади

MAN йил охиригача Тошкентга кондиционерли 40та автобус етказиб беради

Фото: JV MAN Auto-Uzbekistan

JV MAN Auto-Uzbekistan Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси йил охиригача «Тошшаҳартрансхизмат»га 40та паст полли MAN A22 CNG катта сиғимга эга автобусларни етказиб беради, улар сиқилган табиий газда (CТГ) ишлайди.

«Барча истакларни инобатга олиб, энди MAN A22 CNG автобуслари кондиционер билан ҳам жиҳозланади. 2019 йилнинг биринчи чорагида янада 40та МАN автобуси Тошкент кўчаларида пайдо бўлади, кейинги йил охиригача эса - қўшимча 190та», - дея хабар беришган компаниядан.

Кўп сонли MAN автобуслари сотиб олиниши муносабати билан Тошкентда йирик сервис маркази очилади.

Сиқилган газда ишловчи автобусларнинг афзаллиги шундан иборатки, улардан фойдаланиш чоғида шунга ўхшаш дизелли моделлардан кўра камроқ зарарли моддалар чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга электробуслар олиб келиниши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид