Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
“Юнусобод” метро йўналишида қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан 21 сентябрь кунидан бошлаб Аҳмад Дониш кўчасининг марказий йўналиши вақтинчалик ёпилиши маълум қилинади”, - дейилади хабарда.
Хабарга кўра, транспорт ҳаракати Аҳмад Дониш кўчаси ёнида ташкил этилган айланма йўл орқали амалга оширилади.

Пойтахт маъмурияти вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрашини билдирган.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026