Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ил-20 воқеасига қарамасдан Суриядаги амалиётларини давом эттиради
Исроил Россиянинг Ил-20 самолёти билан рўй берган ҳодисага қарамасдан Сурия ҳудудида Эронга қарши ҳарбий амалиётларини давом эттиради. Бу ҳақда Исроил Мудофаа вазири Авигдор Либерман «Кан» радиосига берган интервьюсида айтиб ўтган.
17 сентябрь куни Россиянинг Ил-20 русумли ҳарбий самолёти Ўрта Ер денгизи ҳудудида, Суриянинг ғарбий қирғоқларидан 37 километр масофада «Хмеймим» базасига қайтаётганида уриб туширилди. Худди шу вақтда Суриянинг ғарбий қирғоқларига Исроилнинг F-16 русумли ҳарбий самолётлари ҳужум уюштирганди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Исроил томони Суриядаги объектларга ҳужум ҳақида ҳужумдан бир дақиқа аввал огоҳлантириш берган. Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, ҳудуддаги Исроил самолётлари Ил-20 самолёти ортига бекиниб, уни Сурия ҳарбий-ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими зарбасига рўбару қилган. Натижада Ил-20 бортидаги 15 нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.
Либерманнинг баёноти ОАВда Россия Сурия осмонида ҳаракатланишни чеклаб қўйиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарлар фонида берилди.
«Биз қандай ҳаракат қилиб келган бўлсак, шундай ҳаракатланамиз. Ҳеч нарса ўзгармайди. Сиёсатимиз шундай.
Биз Эрон Сурияни Исроил давлати ёнгинасидаги базасига айлантиришига йўл қўймаймиз. Биз ўз ҳаракатларимизни имкониятларимиз ва воситаларимиз қачонгача етса, ўшангача давом эттирамиз», деган Либерман.
Либерманнинг сўзларига кўра, Исроил ҳарбийлари 3 йил аввал Россия билан келишилган коммуникация механизмларига амал қилган ҳолда ҳаракатланишда давом этади.
Исроил томони Ил-20 самолёти ҳалокатида ўзига қўйилган айбловларни тан олмай келмоқда. Улар бу фожиа суриялик ҳарбийлар «уқувсизлик билан тартибсиз равишда ўт очиши» оқибатида рўй берганини иддао этишмоқда. Расмий Тель-Авив маълумотига кўра, С-200 ракета мажмуаси томонидан Ил-20 томон ракета учирилганида «F-16 тўртлиги» аллақачон ўз ҳаво кенгликларига қайтиб бўлганди.
Мавзуга оид
09:13 / 09.06.2026
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
09:30 / 08.06.2026
Трамп: Нетаньяҳу Эрон бўйича ҳар қандай келишувни қабул қилади
09:20 / 08.06.2026