Жаҳон | 10:13 / 24.09.2018
5288
1 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби Арманистонда ҳокимиятнинг ўзгаришини “фантастик мисол” деб атади 

Фото: Getty Images

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Арманистонда апрелда ҳокимиятнинг топширилиши жараёнини бундай масалаларнинг тинчлик билан ҳал қилинишининг “фантастик мисоли” деб атади. 

“Биз яқинда Арманистонда ҳокимиятнинг тинч йўл билан топширилишининг фантастик мисолини кўрдик. Бу фантастик мисол янги авлод менинг авлодимдан кўра қарорларни яхшироқ қабул қилишига ишонишга асослар борлигидан дарак беради”, деб таъкидлаб ўтган Гутерреш Facebook’даги савол-жавоблар сессияси вақтида.

Арманистонда катта кўламли норозилик акциялари босими остида 23 апрелда бош вазир  Серж Саргсян истеъфога чиққан, 8 майда эса бу лавозимга мухолифат етакчиси Никол Пашинян сайланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид