Жамият | 17:59 / 28.09.2018
3828
2 дақиқада ўқилади

Азиз Абдуҳакимов Халқаро туризм куни муносабати билан соҳа вакилларини қутлади

Фото: Камиль Еникеев

27 сентябрь Халқаро туризм куни жаҳоннинг аксарият мамлакатларида кенг нишонланади. Бу йил ушбу байрам Ўзбекистонда ҳам катта тантана билан нишонланди. Жумладан, шу куни таълим муассасаларида ўқувчилар билан туризм ҳақида суҳбатлар уюштирилди, жойларда туризм йўналишларига доир қатор тадбирлар ўтказилди, соҳада узоқ йиллардан бери хизмат қилиб келаётган ҳамда фаол ходимлар мукофотланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов мамлакатда туризм ривожига ўз ҳиссасини қўшаётган барчани байрам билан қутлади:

"Ўзбекистонда туризм ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ҳар бир инсонни Халқаро туризм куни билан чин дилдан қутлаб, уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Соҳа вакилларининг кўп йиллар давомида туризм ривожи учун хизмат қилишлари, ёшларни муносиб тарбиялашларига умид билдираман. Тадбиркорлар ва сармоядорларга кўплаб имкониятлар яратилаётган бугунги кунда мамлакат туризмини ривожлантириш йўлида Ўзбекистонга янада кўпроқ сармоя жалб қилишларига тилакдошман. Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқими янада  ошиб бораверсин! Ҳаётингиз қизиқарли саёҳатлар, бахтли ҳодисалар ва унутилмас таассуротларга бой бўлсин!"

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид