Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексиканинг сайланган президенти армияни халққа қарши кўлламасликка ваъда берди
Мексиканинг бўлғуси президенти Мануэль Лопес Обрадор армияни халққа қарши кўлламасликка ваъда берди.
“Тлателолькода ёшларга қарши қатағоннинг (1968 йил талабалар намойишининг ўққа тутилиши) 50 йиллигига 3 кун қолганда мен Мексика халқига қарши ҳеч қачон армияни қўлламасликка ваъда бераман”, деб айтган Лопес Обрадор.
Мехикода 1968 йилда Олимпиада очилишига 10 кун қолганда шаҳардаги майдонлардан бирида полиция бўлинмалари ва махсус хизматларнинг фуқаролик кийимидаги агентлари томонидан талабалар намойиши иштирокчилари ўққа тутилган. “Тлателолькодаги хунрезлик” деб ном олган бу ҳужум оқибатида 30 талаба ҳалок бўлган. Мустақил манбаларга кўра эса қурбонлар сони 300 дан кўпроқни ташкил қилган.
Лопес Обрадор, шунингдек, ҳозирда жиноятчиликка қарши курашаётган армия, денгиз пиёда қўшинлари ва федерал полиция негизида миллий гвардияни ташкил этиш режасини тасдиқлаган. 1 декабрда ўз лавозимини бажаришга киришадиган бўлғуси президент мамлакатдаги ҳозирги вазиятда армияни казармаларга қайтаришга ҳали эрталик қилишини айтган. “Бу қўшинлар казармаларга қайтарилишини билдирмайди. Зўравонликни қандай тўхтатишимиз, қотилликлар ва ўғриликлар сонини қандай камайтиришимиз мумкин? Бунинг учун армия ва денгиз пиёда қўшинларини бошқача тарзда, инсон ҳуқуқларига зиён етказмаган ҳолда қўллаймиз”, деб айтган Лопес Обрадор.
Мавзуга оид
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
08:48 / 23.05.2026
ЕИ Мексикага 5 млрд евро инвестиция киритади
08:03 / 16.05.2026
Дунёдаги энг катта армиялар: етакчи давлатлар маълум бўлди
17:56 / 07.05.2026