Жаҳон | 17:47 / 03.10.2018
46332
2 дақиқада ўқилади

Путин Скрипални хоин ва палид деб атади

Фото: ТАСС

Россия президенти Владимир Путин ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипални палид, деб атади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Баъзилар уни ҳуқуқ ҳимоячиси, деб аташмоқда, бироқ у жосус, шундай тушунча бор - «ватан хоини». У шунчаки палид, унинг атрофидаги ахборот кампанияси қанча тез тугаса, шунча яхши бўлади», - дея маълум қилди Путин.

Путин Россия Скрипалнинг заҳарланишига алоқадор эканини яна рад этган, бироқ, шу билан бирга, ГРУ собиқ ходими хоин ва палид шахслигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипаль Россияда жуда юқори даражадаги коррупция схемаси ҳақида гапирганди.

«Би-би-си» журналисти Марк Урбаннинг китобида айтилишича,  Сергей Скрипаль Британия разведкасига 1990-йиллардаги коррупция схемаси ҳақида маълумот берган, унда ФХХ собиқ раҳбари, Россия Хавфсизлик кенгашининг ҳозирги котиби Николай Патрушев ҳақида сўз юритилган. 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид