Спорт | 22:07 / 16.10.2018
14611
2 дақиқада ўқилади

Эктор Купер: «Терма жамоадаги ўсишни барча кўрди»

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Қатарга (2:0) қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйин ажойиб тарзда ўтди. Нафақат натижадан, балки футболчиларнинг топшириқни яхши бажарганидан хурсанд бўлдим. 

Бизда прессингда оқсаш сезилмоқда. Бу жиҳат айниқса Қатар билан бўлган ўйинда сезилди. 

Жамоанинг қарши ҳужумдаги ўйини мени қониқтирди. Тартибли ўйин кўрсатар эканмиз, бизда ҳужум учун имкониятлар пайдо бўлаверади.

Терма жамоамиздаги ўсишни барча кўрди.

Иккинчи йиғинимиз жуда ҳам яхши ўтди. Жиддий муаммоларга дуч келмадик. Бундан буён футболчиларга бўлган талабларни ошириб борамиз. 

Терма жамоанинг ўзаги деб ҳеч қайси ўйинчиларни айта олмайман. Ҳеч ким учун терма жамоада жой кафолатланмаган. Осиё кубоги бошлангунга қадар, кимдадир ўсиш бўлса, кимдадир пасайиш кузатилиши аниқ.

Мен ҳиссиётларга берилишимнинг сабаби жаҳлим чиққанидан эмас балки футболчиларнинг фаоллигини ошириш учундир», - деб Купер сўзларини келтирмоқда ЎФА сайти.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид