Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лигада пешқадам ўзгарди
Жума оқшомида Испания чемпионатининг 9-тур ўйинлари бошланди. Шу куни «Сельта» майдонига сафар қилган «Алавес» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди.
Учрашувдаги ягона гол 58-дақиқада киритилди. Виктор Лагуардиянинг тўп оширишидан сўнг Томас Пина мезбонлар дарвозасини ишғол этди.
Ушбу ғалабадан кейин «Алавес» ўз ҳисобидаги очколари сонини 17 тага етказиб, жадвал пешқадамлигини қўлга киритди. Аммо ундан кейинги ўринларда бораётган нақ бешта клуб ушбу турда ғалабага эришиб, баскларга етиб олиши мумкин.
Испания Ла Лигаси
9-тур, 19 октябрь
Сельта - Алавес - 0:1 (0:0)
Гол: Томас Пина, 58.
Сельта: Альварес, Кабраль, Ронкалья, Мальо, Алонсо (Юльсагер, 87), Лоботка, Буфаль (Систо, 74), Мендес, Бельтран (Эмре Мор, 63), Аспас, Эккерт.
Алавес: Пачеко, Лагуардия, Ксимо Наварро, Дуарте, Агиррегабирия, Томас Пина, Брашанац (Вакасо, 76), Гарсия, Ибаи Гомес, Кальери (Собрино, 74), Хони (Борха Бастон, 90+3).
Огоҳлантиришлар: Лагуардия, 11. Кабраль, 58. Кальери, 64. Томас Пина, 88. Юльсагер, 90+1.

20 октябрь
16:00. Реал – Леванте
19:15. Валенсия – Леганес
21:30. Вильярреал – Атлетико
23:45. Барселона – Севилья
21 октябрь
15:00. Райо Вальекано – Хетафе
19:15. Эйбар – Атлетик
21:30. Уэска – Эспаньол
23:45. Бетис – Вальядолид
23:59. Реал Сосьедад - Жирона
Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
12:28 / 28.10.2023
Ла Лигада Эл-класико, АПЛда Манчестер дербиси, А Серияда азалий рақиблар тўқнашуви. Ҳафта ўйинлари анонси
18:38 / 15.07.2023
Ла Лига клуби Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда
01:31 / 16.06.2023