Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Эвертон» ғалаба қозонди ва турнир жадвалида «МЮ»ни қувиб ўтди
«Эвертон» Англия Премьер-лигасининг 9-турида «Кристал Пэлас»ни мағлубиятга учратди. Ливерпулдаги «Гудисон Парк» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндаги биринчи голни 87-дақиқада Доминик Калверт-Льюин урди, унга Адемола Лукман голли пас берганди. Икки дақиқа ўтиб «ирислар» Женк Тўсуннинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобдаги устунликни оширди - 2:0.
Бу ғалаба «Эвертон»га очколари сонини 15тага етказиб, турнир жадвалида «Манчестер Юнайтед»ни (14 очко) қувиб ўтган ҳолда 8-ўринга чиқишга имкон берди, «Кристал Пэлас» эса 7 очкоси билан 15-ўринда жойлашган.
Кейинги турни «Эвертон» сафарда «қизил иблислар» майдонида ўтказади, «Кристал Пэлас» ўз уйида «Арсенал»ни қабул қилади. Икки ўйин ҳам 28 октябрга белгиланган.
Англия чемпионати
9-тур
Эвертон – Кристал Пэлас 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 87 Кэлверт-Льюин, 2:0 – 89 Тосун.
Эвертон – Пикфорд, Кин, Динь, Коулмэн, Зума, Бернард (Тосун, 67), Андре Гомеш (Кэлверт-Льюин, 82), Уолкотт (Лукман, 82), Сигурдссон, Ришарлисон, Гуйе.
Кристал Пэлас – Хеннесси, Томкинс, ван Анхолт, Уан-Биссака, Сако, Миливоевич, Куяте, Таунсенд, Макартур (Уикхэм, 89), Заа, Шлупп.
Огоҳлантиришлар: Гуйе (29), Миливоевич (51), Коулмэн (80).

Мавзуга оид
12:36 / 25.11.2025
АПЛда ноодатий қизил карточка кўрсатилди
16:21 / 14.07.2023
Деле Алли «ёрилди». Болаликда тажовузга учрагани, руҳий муаммолар, Почеттино ва Моуриньо ҳақида
18:43 / 31.01.2022
Фрэнк Лэмпард – «Эвертон» бош мураббийи
00:36 / 08.09.2020