Спорт | 22:35 / 23.10.2018
4406
1 дақиқада ўқилади

Оксана Чусовитина Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этади 

Фото: Getty Images

Қатар пойтахти Доҳада 25 октябрда спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати бошланади. Унда Ўзбекистон фахри, афсонавий Оксана Чусовитина ҳам иштирок этади.

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, айни вақтда спортчи чемпионатга тайёргарлик қўрмоқда.  

Чусовитина кураш олиб борадиган таяниб сакраш мусобақаси 27-28 октябрь кунлари, финал босқичлари эса 2 ноябрда ўтади. Чемпионатнинг ўзи 3 ноябргача давом этади. 

Чусовитина 1992 йилги Олимпия чемпиони, 3 карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари чемпиони ҳисобланади. Спортчи 7 та Олимпиадада иштирок этган ягона спортчи сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилган. Чусовитина Спорт гимнастикаси шон-шуҳрат залига номи киритилган тарихдаги илк амалдаги спортчи ҳисобланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид