Жаҳон | 08:53 / 24.10.2018
13458
1 дақиқада ўқилади

АҚШ 21 нафар саудияликка давлатга киришни тақиқлади

Фото: AP

Қўшма Штатлар ҳукумати Саудия Арабистонининг 21 нафар вакилига Америка визаларини бекор қилди ёки давлатга киришни тақиқлади, бу саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши сабабли юз берди. Бу ҳақда Reuters Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэртга таяниб хабар қилмоқда.

Науэртнинг таъкидлашича, санкциялар остида қолган саудияликларнинг «мутлақ аксарияти» АҚШ визаларига эга.

Қўшма Штатлар ҳудудига кириш тақиқланган Саудия Арабистони вакилларининг рўйхати очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Жамол Қошиқчи бўғиб ўлдирилгани ҳақида хабар берганди.

ABC телеканалининг номини ошкор этишдан бош тортган саудиялик амалдорга асосан хабар қилишича, Жамол Қошиқчи подшоҳликнинг Истанбулдаги консуллигида «бўғиб ўлдирилган», бу ҳолат у бинони тарк этиш ва ёрдам сўрашга уринганидан сўнг юз берган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид