Жаҳон | 21:32 / 03.11.2018
26840
2 дақиқада ўқилади

«Толибон» Москвада музокаралар ўтказади. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади

«Толибон» ҳаракати вакиллари Москвада 9 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари ва махсус вакиллар даражасида Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларнинг иккинчи йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда АҚШ қатори Ўзбекистон ҳам маслаҳатлашувларда қатнашиш учун таклиф этилган.

Афғонистондан мазкур тадбирга мамлакат Тинчлик олий кенгаши делегациясини юборилади.

Бундай даражадаги халқаро учрашувда илк бор Доҳадаги (Қатар) «Толибон» ҳаракатининг сиёсий идораси делегацияси ҳам иштирок этади.

Маълумот учун, «Толибон» ҳаракатига 1994 йилда пуштун қабилалари орасида асос солинган. Ҳаракат 1996дан 2011 йилгача мамлакатнинг катта ҳудудини назорат қилган. 2003 йилда БМТ Хавфсизлик кенгаши уни террорчи ташкилот деб тан олган.

Бундан аввалроқ, 4 сентябрь куни ҳам Москвада толиблар ва расмий Кобулни яраштириш истиқболлари муҳокама қилинганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид