Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида «Оқлон» технология парки ташкил этилади
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида «Оқлон» технология парки ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарорида айтилган.
Қарорда айтилишича, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига тегишли бўлган, Шайхонтоҳур туманидаги бўш турган ер участкасининг умумий майдони 1,8 гектар бўлган қисми «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг инвестиция компанияси — «PSBCapital» МЧЖга кўп тармоқли «Оқлон» технология паркини ташкил этиш учун ажратилади.
«Ўзсаноатқурилишбанк» ва «PSBCapital»га истисно тариқасида 2019 йил 1 сентябргача кўп тармоқли «Оқлон» технология парки ҳудудида объектларни белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда бир вақтда лойиҳалаштириш шартларида қуриш ҳамда амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида лойиҳалаш ва пудрат ташкилотларини, шунингдек, асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқлашга рухсат этилади.
«Ўзсаноатқурилишбанк» «PSBCapital» билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача ташкил этилаётган кўп тармоқли «Оқлон» технология парки ҳудудида сифатли, рақобатбардош, импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун лойиҳалар ташаббускорлари жалб этилишини ва банкнинг ҳамда лойиҳалар ташаббускорларининг инвестициялари киритилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
14:10 / 24.02.2026
Бекободда Ўзбекистон–Бошқирдистон технопарки қурилади
07:39 / 01.05.2025
Тошкентдаги технопарк ҳудудида ёнғин келиб чиқди
15:10 / 28.04.2025
Ўзбекистонда Бошқирдистон компанияларини жойлаштириш учун қўшма технопарк ташкил этилади
13:44 / 05.09.2024