Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда баҳайбат ҳўкиз сўйилишдан қутулиб қолди
Австралияда Никерс лақабли ҳўкиз катта ўлчамлари сабабли сўйилишдан қутулиб қолди. BBC News телеканалининг маълум қилишича, баҳайбат буқа маҳаллий “юлдуз”га айланган.
Meet 'Knickers', an enormous steer who has avoided the abattoirs by being too heavy...
He will instead live out his days in a paddock 🐮
Watch this and more videos from around the world here: https://t.co/ykoGZGdRPI pic.twitter.com/i1mMmzUm37
— Sky News (@SkyNews) 28 ноября 2018 г.
Голштин-фриз зотига мансуб буқанинг оғирлиги 1,4 тоннани, бўйи эса 194 сантиметрни ташкил қилади. Ғарбий Австралиядаги фермада боқиладиган 7 ёшли буқа Австралиядаги энг катта буқа ҳисобланади.
Октябрда унинг эгаси, фермер Жефф Пирсон уни аукционда сотишга ҳаракат қилган, бироқ мамлакатдаги бирорта кушхона уни эплай олмаслигидан хавотир қилиб, уни сотиб олмаган.
“У бошқа ҳўкизлардан фарқ қилган, улардан бироз йирикроқ эди. Биз унинг дўстларини сўйишга юбориб турамиз, бироқ унга ҳеч қўлимиз кўтарилмаган. Шунда биз “Келинг уни қолдирайлик. Унинг ҳеч кимга зиёни йўқ-ку” деган қарорга келдик”, деб эсламоқда фермер. Унинг айтишича, у ҳўкизни бир ёшлигида сотиб олган.
Фермернинг таъкидлашича, ҳўкиз умрининг охиригача фермада қолади.
Буқа ўзидан бўйи анча пастроқ “биродарлари” қуршовида ажралиб турган тасвиридан кейин ОАВ ва ижтимоий тармоқлар эътиборини тортган. Баъзи фойдаланувчилар ҳазил тариқасида ҳўкизни баскетболчилар билан таққослай бошлашган.
Никерс баҳайбат ўлчамларига қарамай, дунёдаги энг катта ҳўкиз ҳисобланмайди. Гиннесс рекордлар китобига кўра, айни вақтда дунёдаги энг катта ҳўкиз Италиядаги Беллино лақабли ҳўкиздир. Унинг бўйи деярли 203 смга етади.
Мавзуга оид
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026
Австралиядан бошпана сўраган эронлик футболчилардан 3 нафари ватанга қайтишга қарор қилди
14:29 / 11.03.2026