Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ Арктика учун пойгада мағлуб бўлиши мумкин
Америка музёрар кемалар флоти эскириб қолган кемалар ва уларнинг кам сони туфайли Россия билан рақобатлаша олмайди. Бу ҳақда NBC News телеканали журналисти Сабрина Шанкман ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ арктика флотида иккита музёрар бор - 40 йил муқаддам қурилган «Қутб юлдузи» ва 2000 йилда сувга туширилган «Хили» илмий кемаси. Шанкманнинг айтишича, «Қутб юлдузи» кутилган хизмат муддатини анча вақт муқаддам тугатиб бўлган ва ҳозирги пайтда тез-тез ишдан чиқмоқда.
Унинг эслатишича, Америка музёрар кемалар флоти фақатгина беш йилдан сўнг яна битта кема билан тўлдирилиши мумкин. Шу билан бирга, Арктика ҳудудида 40та рус кемаси бор.
«Америка Қўшма Штатлари Арктикани эътиборсиз қолдирди. Биз Осиё ва Европа ўртасидаги келажакдаги асосий денгиз йўлини йўқотдик. Океан устидан назоратни Россия ва Хитойга бой бериб қўямиз», - дея АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Жон Гарамендининг сўзларини келтиради NBC.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ элчиси Россия фитналардан воз кечмаслиги, Польша руслар тажовузидан ҳимоя қилувчи қўрғон эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:45
Суд Трампнинг виза сиёсатига қарши қарор чиқарди
09:13
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026