Спорт | 12:30 / 13.12.2018
2922
1 дақиқада ўқилади

«Миллий» стадионида мухлислар аренаси очилди

Тошкентдаги «Миллий» стадионида мухлислар аренаси ташкил этилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайтида маълум қилинган.

Қайд этилишича, аренада футболчи ва мураббийлар билан турли учрашувлар ўтказилади, мухлислар ўртасида киберспорт бўйича мусобақалар ташкил этилади. Шунингдек, у ерда футбол ўйинлари трансляцияларини катта экранда томоша қилиш мумкин.

Эндиликда мухлислар футбол ўйинлари бўладиган кунлардан ташқари бошқа кунларда ҳам «Миллий» стадиондаги аренага келиб, дўстлар даврасида футбол ҳақида суҳбат қуришлари, киберфутбол турнирларида қатнашишлари ёки шунчаки виртуал тарзда футбол ўйинларини ўйнашлари мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид