Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лицензия ва рухсатномалар бериш жараёни соддалаштирилади
Ўзбекистонда лицензия ва рухсатномалар бериш жараёнини соддалаштириш режалаштирилган. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилади.
Қайд этилишича, 2019 йил 1 майга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
лицензия берувчи органлар томонидан лицензия олувчиларни мажбурий ўқитиш ёки малакасини ошириш тартибини қайта қўриб чиқиш;
хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва ходимларини тайинлашни лицензия ва рухсатнома берувчи давлат органлари билан келишиш тартибини қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иқтисодиётда давлат аралашуви янада камайтирилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:16 / 24.01.2026
Ўзбекистонда педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо белгиланиши кутилмоқда
18:30 / 20.11.2020
Сенатор: «Давлат дастурининг қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ йўналишида 10 тадан 4 та банд бажарилган»
20:40 / 02.03.2020
Ўзбекистонда «Электрон парламент» тизими жорий этилади
14:40 / 29.10.2019