Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хусусий суд экспертизаси ташкил қилинади
Ўзбекистонда хусусий суд экспертизаси ташкил қилинади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилади.
Ҳужжат билан суд экспертизаси фаолиятини янада такомиллаштириш мўлжалланмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада:
давлат муассасаларига муқобил равишда хусусий суд экспертизасини ташкил қилиш;
хусусий сектор экспертларини сертификатлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш тизимини жорий этиш;
суд экспертизаси муассасалари моддий-техник шароитларини яхшилаш;
суд экспертизаси муассасалари илмий салоҳиятини кучайтириш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг мақбул шартларини белгилаш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2019 йил 15 сентябрь, ижро учун масъуллар - Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, ДХХ, вазирлик ва идоралар.
Мавзуга оид
17:16 / 24.01.2026
Ўзбекистонда педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо белгиланиши кутилмоқда
18:10 / 22.02.2023
Суд экспертизаси тадқиқотлари ўтказиш тартиби белгиланди
18:30 / 20.11.2020
Сенатор: «Давлат дастурининг қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ йўналишида 10 тадан 4 та банд бажарилган»
13:44 / 24.09.2020