Жаҳон | 17:03 / 10.01.2019
12512
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларусь ва Россиянинг бирлашиши бўйича гап-сўзларни рад этди

Фото: РИА Новости

Беларусь ва Россияни бир давлатга бирлаштириш масаласи кўтарилмаяпти. Бу ҳақда Беларусь етакчиси Александр Лукашенко баёнот берди, деб хабар қилмоқда БЕЛТА. У бу борада батафсил муҳокамаларни асоссиз, деб атаган.

«Ҳозир Украинадаги черков, Беларусда бизнинг черковнинг автокефалияси ҳақида кўплаб саволлар пайдо бўлди. Мен бу саволларни жамиятимизда муҳокама қилиш учун жуда аҳмоқона, деб атайман», - деди у мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш вақтида.

Лукашенконинг қўшимча қилишича, Россия президенти Владимир Путин билан «бугунги кунда кун тартибида бундай масала йўқлигига» аниқ келишиб олишган.

Шу билан бирга, Лукашенконинг эслатишича, Иттифоқ давлат тузилади. Унинг қайд этишича, мамлакатлар фақат тенг асосда ривожланиши мумкин. «Тенг асос бўлмаса - ҳеч қандай иттифоқ бўлмайди», - дея хулоса қилди у. Беларусь президентининг сўзларига кўра, Россия билан муносабатлардаги деярли барча муаммолар «мақбул ёки камроқ қабул қилинадиган тарзда» ҳал этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путиннинг Лукашенко билан музокаралар вақтидаги хатти-ҳаракати муҳокамаларга сабаб бўлганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид