Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Олимлар шаҳарчаси": Қибрай туманида Фанлар Академияси объектлари қурилади
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан "Олимлар шаҳарчаси"нинг бош режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz сайтига жойланди.
Унга кўра, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашадиган "Олимлар шаҳарчаси"да Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари объектлари қурилиши учун 60,66 гектар ер майдони ажратилган.
Фанлар Академияси томонидан бўшатилувчи давлат мулки объектлари тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қайта қурилиш шарти билан инвесторларга танлов асосида топширилади.
Топшириладиган ва қуриладиган объектлар учун энг яхши нарх тафовутини таклиф қилган инвестор танлов ғолиби деб топилади.
Танлов якунларига кўра инвесторга топшириладиган давлат мулки объектлари бўйича мулкдорлик ҳуқуқи қурилган объектларнинг ишга тушганидан сўнг инвесторга ўтади.
Янги қурилган биноларга кўчирилиши кўзда тутилаётган объектлар рўйхати
1. Ион-плазма ва лазер технологиялари институти;
2. "Қуёш физикаси" ИИЧБ физика-техника институти;
3. Халқаро қуёш энергияси институти;
4. Математика институти;
5. Ботаника институти;
6. Микробиология институти;
7. Биоорганик кимё институти;
8. Умумий ва ноорганик кимё институти;
9. Ўсимлик моддалари кимёси институти;
10. Полимерлар кимёси институти.
Мавзуга оид
14:32 / 22.05.2026
Қибрайда катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари ушлаб қолинди
15:46 / 06.03.2026
Қибрайда тақиқланган дори воситалари савдосига чек қўйилди
09:05 / 07.01.2026
Оҳангарон ва Қибрайда кучли дорилар ноқонуний муомаласига доир ҳолатлар аниқланди
07:50 / 30.10.2025