Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Twitter ва Facebook Эрон ва Россия билан боғлиқ саҳифаларни ўчириб ташлади
Facebook Эрон билан боғлиқ 262 саҳифа, 356 аккаунт ва учта гуруҳни ўчириб ташлади. Instagram’дан эса бу давлат билан алоқадор 162 сохта аккаунт ўчирилди. Бу ижтимоий тармоқлардаги ўчирилган саҳифа ва гуруҳларнинг 2 млндан ортиқ обуначиси бўлган.
«Айрим ҳолларда уларда Эрон давлат оммавий ахборот воситаларининг ахборотлари акс этган», — дейилади ижтимоий тармоқ хабарида.
Бу ахборотларнинг аксарияти Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ аҳолисига мўлжалланганлиги айтилмоқда.
Январь охирида Twitter Эронда 284 аккаунтни блоклаган, Венесуэлада эса қарийб 2 мингта аккаунтни ўчирган. Қайд этилишича, мингдан ортиқ аккаунтлар Венесуэла президенти манфаатларини қўллаб-қувватлашда иштирок этган.
Россияда эса Twitter 416 аккаунтни ўчирган (аввалроқ Россия билан боғлиқ 3,8 минг аккаунт блокланганди).