Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Очилбой Раматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Татаристонга боради. Ташриф ҲҲК ҳарбий-транспорт авиацияси самолёти билан амалга оширилади
Ўзбекистон Республикасининг делегацияси Татаристон Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.
Ташриф қурилиш, транспорт, коммунал ва ободонлаштириш соҳаларининг бугунги аҳволини, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб бериши масалаларини комплекс ўрганиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳукумат фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2019 йил 20-21 февраль кунлари Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида бўлади.
Қайд этилишича, делегация аъзоларининг Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Қозон шаҳрига учиб бориши ва келиши Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ҳаво кучларининг ҳарбий-транспорт авиацияси самолёти билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хизмат сафари харажатларини, шунингдек, самолётнинг экипаж билан учишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағларни ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси Москва шаҳридаги элчихонаси орқали расмий делегацияни кутиб олиш ва кузатиш, шунингдек, делегациянинг ташрифи жараёнида барча ташкилий масалалар ҳал этилишини таъминлайди.
Делегация таркиби

Мавзуга оид
08:59 / 20.05.2026
Қозондан бемор ўзбекистонлик фуқаро ватанга олиб келинди
10:14 / 13.04.2026
Валдайдаги Путин қароргоҳи атрофида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучайтирилди
17:48 / 03.12.2025
Гулистондаги портлаш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди
13:41 / 02.12.2025