Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин тегишли фармонни имзолади: Россия ракеталар бўйича битимдан чиқди
Россия президенти Владимир Путин Москва томонидан Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим бажарилишини тўхтатишга доир фармонни имзолади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.
Россия томони, ҳужжат матнига кўра, «Америка Қўшма Штатлари томонидан мазкур битим бўйича бузилган мажбуриятлар тикланмагунча ёки унинг амал қилиши бекор қилинмагунча» Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимни бажаришни тўхтатади.
Худди шу фармон билан давлат раҳбари Ташқи ишлар вазирлигига битим иштирокчиларини, яъни АҚШни, битимнинг бажарилиши тўхтатилиши тўғрисида хабардор этиш бўйича топшириқ берди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 февраль куни Россия президенти Владимир Путин РФ Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимда иштирок этишни тўхтатиши ҳақида маълум қилганди.
АҚШ ва НАТО Россияни Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимни бузганликда айбламоқда - 9М729 ракета тизими унинг шартларига зид экани айтилади. Россиянинг иддао этишича, ушбу ракета масофаси 500 километрдан ошмайди, битим шартлари эса бузилмаган. 4 декабрь куни АҚШ агар Россия 60 кун ичида уни бажаришга қайтмаса, битимдан чиқиши ҳақида маълум қилган.
Бундан олдин, Путин АҚШ ракеталарининг Европада жойлаштирилишига жавоб қандай бўлишини айтганди.
Мавзуга оид
09:15
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026