Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ракеталар битимида тақиқланган ракеталарни ишлаб чиқишни бошлади
Пентагон расмий вакили, подполковник Мишель Балданза АҚШда Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим билан тақиқланган ракеталар учун таркибий қисмлар ишлаб чиқариш бошлаганини тасдиқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Қўшма Штатлар ер устида жойлаштирилувчи ноядровий ракеталарни ишлаб чиқиш босқичида синовларни таъминлаш учун таркибий қисмлар ишлаб чиқара бошлади», - деди Балданза.
Унинг қайд этишича, АҚШ Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим тўхтатилишига «тайёр туриши керак».
Балданза янги ракеталар синови бўйича аниқ муддатларга аниқлик киритмаган. Бироқ, унинг таъкидлашича, агар Россия Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим шартларига қайтса, америкалик ҳарбийлар бундай қуроллар ишлаб чиқишни тўхтатади.
Бундан олдин, АҚШ ракеталар битимидан чиқиши билан ракета синовини ўтказиши хабар берилганди.
Reuters’нинг ўз номини айтишдан бош тортган Пентагон юқори мартабали вакилига асосан хабар қилишича, Қўшма Штатлар шу йилнинг август ойида ер устида жойлаштириладиган қанотли ракета синовларини ўтказишни режалаштирмоқда. Айнан шу ойда Вашингтон Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимдан чиқиб кетиши мумкин.
Мавзуга оид
18:31
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
15:12
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
13:13
Ҳўрмуз яқинида АҚШ армиясининг «Apache» вертолёти қулаб тушди
10:25