Жаҳон | 21:56 / 16.03.2019
17104
1 дақиқада ўқилади

Европага АҚШнинг олтита ядровий бомбардимончи самолётлари жойлаштирилди

Фото: РИА Новости

Буюк Британиядаги Фэрфорд авиабазасига Американинг иккита стратегик бомбардимончи B-52H Stratofortress самолётлари етиб келди.

MilRadar ресурси маълумотларига кўра, самолётлар Луизианадаги Барксдейл авиабазасидан ҳавога кўтарилган ва эрталаб Британияга етиб келган.

Шу билан бирга, кейинги икки кун давомида АҚШнинг учта B-52 ва битта B-52H бомбардимончи самолёти Буюк Британияга ташланган. Шундай қилиб, Фэрфорд авиабазасига олтита ядровий бомбардимончи самолёт жойлаштирилган.

B-52 самолётлари 1952 йилдан 1962 йилгача чиқарилган ва собиқ СССРнинг исталган нуқтасига иккита термоядровий бомбани ташувчи стратегик бомбардимончи сифатида кўрилган. Бу самолётлар ҳозир ҳам Америка ҲҲКнинг энг узоқ масофага уча оладиган асосий бомбардимончи самолёти бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко агарда АҚШ Европада ракета жойлаштирадиган бўлса, Россия ҳам ўзининг Европа қисмида янги ракеталарини жойлаштиришини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид