Ўзбекистон | 18:33 / 20.03.2019
16448
1 дақиқада ўқилади
Бош прокуратура ахборот-таҳлил мультимедиа маркази МТРКга қўшиб юборилди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этилди. Ушбу маълумотни Kun.uzʼга тасдиқлаган манбаларга кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги муқобил марказ ҳам тугатилган.
Ҳар икки орган қошидаги мультимедиа маркази Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания тасарруфига ўтказилиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, ташкилий ўзгариш бўйича президент қарори мавжуд ва у бир ой аввал имзоланганди.