Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ингушетияда оммавий норозилик намойишлари бошланди
26 март куни эрталаб Магасда митинг бошланди, унда иштирокчилар Ингушетияда референдум ўтказиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритишга қарши чиқмоқда.
Акция расмийлар билан мувофиқлаштирилган. Майдонда тахминан 10 минг киши тўпланган, дея хабар бермоқда «Кавказский узел» митинг иштирокчилардан бири, «Машр» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Магомед Муцольговга таянган ҳолда.
Митингда ҳеч қандай фавқулодда ҳодисалар кузатилмади, дея таъкидлаб ўтган Муцольгов. Унинг қўшимча қилишича, «шаҳарда кўплаб хавфсизлик хизмати ходимлари бор». Митингдан жонли трансляция YouTube’да мавжуд.
2018 йил сентябрь ойида Ингушетия ва Чеченистон раҳбарлари Юнус-Бек Евкуров ҳамда Рамзон Қодиров республикалар ўртасида чегарани мустаҳкамлаш тўғрисидаги битимни имзоладилар. Шартнома ҳудудлар алмашинувини назарда тутади. Ингушетияда ҳудудларни Чеченистонга бериб юборишга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Ноябрь ойида ҳуқуқ ҳимоячиси Магомед Муцольговни ўз ичига олган ташаббус гуруҳи Чеченистон билан чегара тўғрисидаги битим бўйича референдум ўтказиш юзасидан мурожаат билан чиқди. Мурожаат рад этилди.
Ингушетия парламентига референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилди, у бир қатор саволлар туғдирди. Хусусан, қонундан референдум ўтказиш қандай ҳолатларда зарур экани бўйича бандни чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда. Қонуннинг амалдаги таҳрири республика чегараларидаги ўзгаришларни референдумга олиб чиқишни талаб қилади. Референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар бўйича иккинчи ўқиш 28 мартга белгиланганди, бироқ республика раҳбари Юнус-Бек Евкуров қонун лойиҳасини қайта ишлаш учун чиқариб ташлади.
Мавзуга оид
11:48 / 16.03.2026
Венгрия пойтахтида сайловлар олдидан оммавий митинглар ўтказилди
12:11 / 16.02.2026
Чехия шаҳарларида президент Павелни қўллаб-қувватлаш митинглари бўлиб ўтди
10:33 / 02.02.2026
Прагада президентни қўллаб-қувватлаш митинги ўтказилди
09:11 / 30.10.2025