Ўзбекистон | 11:25 / 29.03.2019
6545
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзсаноатқурилишбанк «Shinhan Bank» билан 60 млн. долларлик битим имзолади

Ўзсаноатқурилишбанк ва «Shinhan Bank» ўртасидаги савдони молиялаштириш бўйича 60 млн. АҚШ долларига тенг базавий битим жорий йилнинг 28 март куни Сеул шаҳри (Корея Республикаси)да Ўзбекистон Республикаси ҳамда Корея Республикаси Бош вазирлари ўринбосарларининг иккинчи йиғилиши доирасида имзоланди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк 

Савдони молиялаштириш бўйича мазкур линия Ўзсаноатқурилишбанкка Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардан технологик ускуналар ва хизматлар импортига доир лойиҳаларни молиялаштиришда ўз ресурс базасини кенгайтириш ҳамда унинг чет эл бозоридаги мавқеини яхшилаш имконини беради.

Банк томонидан амалга оширилаётган ҳужжатларга доир амалиётлар ўз мижозларининг ташқи савдо операциялари жараёнида таваккалчиликларни камайтириш, пул оқимларини кўпайтириш, хорижий банклар билан салмоқли ишончли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк 

Савдони молиялаштириш – бу халқаро бозорлардан мижозларнинг ташқи савдо операцияларини кафолатлар ёки кредит ресурсларни жалб қилган ҳолда молиялаштириш демакдир. Бугунги кунда ушбу тизим банк бизнесининг энг жадал ривожланаётган турларидан бири ҳисобланади.

Маълумот учун.«Shinhan Bank» –1897 йилда ташкил этилган Кореянинг биринчи банки ҳисобланади. Муассаса«Jeju Bank» ва «Chohung Bank» билан бирга Shinhan Financial Group молия гуруҳи таркибига киради. Банк чакана, корпоратив, инвестиция, ғазначилик ҳамда суғурта хизматларини кўрсатишга ихтисослашган. 2018 йил 31 декабрь ҳолатига кўра,«Shinhan Bank» активлари – 308,4 млрд. АҚШ долл., капитали – 21,4 млрд.АҚШ долл., соф фойдаси – 2,0 млрд. АҚШ долл.га тенгдир.

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид