Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОКМК Афғонистонга маҳсулот экспорт қила бошлади
Олмалиқ кон-металлургия комбинати Афғонистон Ислом Республикасига маҳсулот экспорт қилишни бошлади. «Олмалиқ КМК» матбуот хизмати хабарига кўра март ойида Шерободдаги цемент заводи маҳсулотлари қўшни мамлакатга экспорт учун юборилган.
«2018 йил ишга туширилган ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибида ўз фаолиятини бошлаган Шеробод цемент заводида ишлаб чиқарилган PS 400 D20 маркали кулранг цемент қўшни Афғонистон Ислом Республикасига экспорт қилинди.
Афғонистоннинг «Hamid Company LTD» компанияси қурилишда муҳим саналган комбинатнинг харидоргир цемент маҳсулотидан жами 960 тонна цемент сотиб олди ва бу каби ҳамкорлик яна давом этади», дейилади хабарда.
15та вагонга ортилган цемент маҳсулотлари «Мозари-Шариф» станциясига етказилган.
Қайд этилишича, «Олмалиқ КМК» келишув доирасида йил давомида 900 минг тонна кулранг цементни Афғонистонга етказиб беради.
Мавзуга оид
17:37
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
08:29 / 01.06.2026