Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
What is teach? Таълимда сифат баҳоланади
Халқ таълими вазирилиги ва Жаҳон банки ҳамкорлигида умумтаълим мактабларида дарс сифатини баҳолашнинг янгича усули жорий этилади. Бу ҳақда Халқ таълими соҳасида АКТни ривожлантириш маркази ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, What is teach? деб номланувчи дастур мактаблардаги дарс сифатини бир неча мезонлар асосида тадқиқ қилишга мўлжалланган.
Унга кўра, мутахассислар саралаб олинган ўқитувчиларни 5 кун мобайнида тренинг курслари асосида кузатувчиликка тайёрлайди. Кузатувчилар дарсга аралашмаган ҳолда синфхона муҳити, ўқитувчининг ўқувчилар билан ишлаши, услубий қўлланмалардан фойдаланиш, ижтимоий кўникмаларни шакллантириш мезонларига кўра дарсни баҳолашади. Натижалар махсус дастурга киритилади. Дастур жараёндаги камчиликларни автоматик тарзда белигилаб беради. Шаклланган маълумотлар базаси асосида Халқ таълими вазирлиги соҳадаги камчиликларни бартараф этиши назарда тутилган.
«Ушбу дастурнинг асосий мақсадини ўқитувчиларни текшириш ёки дарсни назорат қилиш, деб тушуниш керак эмас. Дастур дарс ўтилиш сифатини холис кузатиш ва тегишли хулосалар асосида сифатни кўтаришни кўзлайди», — дейди мутахассис Шараня Васудеван.
Мазкур лойиҳа дастлаб пойтахтдаги пилот мактабларда амалга оширилиб, кейинчалик республиканинг барча ҳудудларида йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
22:40 / 23.01.2026