Ўзбекистон | 09:42 / 01.04.2019
13114
2 дақиқада ўқилади

Бош прокурор Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказади

Фото:Рамиз Бахтияров

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йилнинг 2-3 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Отабек Муродов Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказади. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, 2019 йил 2 апрель куни Жондор тумани мусиқа ва санъат мактаби биносида Қоракўл, Олот, Жондор, Пешку, Ромитан, Шофиркон ҳамда Бухоро туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилади.

Жорий йилнинг 3 апрель куни эса Когон шаҳар ҳокимлиги биносида Бухоро ва Когон шаҳри, шунингдек Когон, Ғиждувон, Вобкент, Қоровулбозор туманлари аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтади.

Бош прокурор қабулига киришни хоҳлаган фуқаролардан айнан қайси масалада мурожаат қилиш истагида эканликлари ҳақида имконият даражасида аввалдан Бухоро вилояти прокуратурасига 65-221-70-23 телефон рақами орқали мурожаат қилиш сўралган. Бу мурожаатни манзилли ўрганиш ва жойида ҳал этиш имконини яратади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид