Ўзбекистон | 13:38 / 01.04.2019
7183
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Маданий мерос департаменти ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Моддий маданий мерос объектларни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4068-соп қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданий мерос департаменти ташкил этилган.

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг ташкилий тузилмаси;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти марказий аппаратининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 25 нафардан иборат тузилмаси;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаларининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 3-10 нафар, жами 74 нафар, улардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон давлат филармониясининг ходимлар сонини мақбуллаштириш ҳисобидан шакллантириладиган ходимлар сони 15 нафар бўлган намунавий тузилмаси тасдиқланди.

Белгилаб қўйилишича:

а) Департамент ва унинг ҳудудий бошқармаларини сақлаш харажатлари уларнинг бюджетдан ташқари ўз даромадлари ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Маданий мерос жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади, уларнинг харажатлари учун ушбу манбалардан маблағларнинг етишмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Маданият вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобига қопланади;

б) Департамент ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда республиканинг бюджет муассасалари ва ташкилотларида иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида” 1995 йил 16 августдаги ПФ—1213-сон Фармонига мувофиқ бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш махсус фонди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида” 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорида назарда тутилган мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш тартиби, шунингдек, мазкур қарорга 2 ва 10-иловалар (меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича 1-гуруҳ) билан тасдиқланган Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида” 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан белгиланган лавозим маошларига 20 фоизли устама ҳақ татбиқ этилади;

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати” давлат муассасаси буюртмачи ҳисобланади;

г) моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” давлат унитар корхонаси томонидан ўтказилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид