Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТошПТИнинг Нукус филиали халқаро магистратура ва ординатурани ишга туширади
Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия Федерацияси) ва Корё университети (Корея Республикаси) иштирокида ташкил этилаётган факультет 2019/2020 ўқув йилидан ўз ишини бошлайди.
Norma’нинг ёзишича, факультетнинг алоҳида вазифалари орасида – Оролбўйи минтақасидаги касалликларнинг барвақт профилактикаси, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва атроф муҳитнинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш соҳасида юқори технологияларга асосланган фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш.
Ўқитиш тўлов-контракт асосида рус ва инглиз тилларида, кундузги таълим шаклида Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Корё университети ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади. Ўқишга қабул қилиш тартиби ва квотаси, магистратура ва клиник ординатура мутахассисликлари, контракт ва профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари ва Ўзбекистоннинг манфаатдор идоралари билан келишув асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Битирувчиларга Ўзбекистонда ҳамда СПбДПТУ ва Корё университетида тан олинадиган диплом берилади.
Ҳужжат 27.03.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
14:08 / 02.03.2026
Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади
09:24 / 13.02.2026
Тошкент, Янги Тошкент ва Нукусда креатив парклар ташкил этилади
20:22 / 07.12.2025
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
22:13 / 26.11.2025