Ўзбекистон | 23:58 / 01.04.2019
5171
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда I Халқаро инвестицион форум бўлиб ўтади

5-6 апрель кунлари Хоразм вилоятида I Халқаро инвестицион форум бўлиб ўтади. Вилоят туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати Kun.uz'га шу ҳақида хабар берди.

Манбага кўра, форум доирасида Хоразм вилоятининг инвестицион салоҳияти тақдимоти ўтказилади. Шу билан бирга, ҳудудда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар билан таништирув, хорижий ва маҳаллий ташкилотлар ўртасида B2B форматидаги учрашувлар ҳамда хорижий сармоядорлар ва ҳокимликлар ўртасида B2G-учрашувлар бўлиб ўтади.

Хоразм вилоятида I Халқаро инвестицион форум доирасида қатор келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Форумда бизнес доира вакиллари билан бир қаторда қатор халқаро молиявий институтлар, салоҳиятли хорижий сармоядорлар, йирик сайёҳлик компаниялари, ишбилармонлик соҳасидаги етакчи экспертлар иштироки ҳам режалаштирилмоқда.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид