Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилда Ўзбекистондаги ўнга яқин компания илк бор IPO ўтказади
Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантириш агентлиги 2019 йилда акцияларини дастлабки оммавий жойлаштирадиган (IPO) давлат компаниялари рўйхатини тузди. Бу ҳақда агентлик директорининг биринчи ўринбосари Асқар Обидов маълум қилди.
«Корхоналарнинг аниқ рўйхати тузилди. Биз йил охирига қадар 10тадан кам бўлмаган компания IPO жараёнини ўтказишини кутмоқдамиз. Ҳеч бўлмаганда - олти компания», – деди у капитал бозори вакиллари билан town hall meeting учрашувида.
Унинг сўзларига кўра, булар «инвесторлар учун ҳақиқатан талабгир ва қизиқарли акциялар пакети»дир. Обидов айнан қайси компаниялар эканлигини маълум қилмади.
Ўзбекистон тарихида илк бор тажриба тариқасида «Кварц» АЖ 2017 йил декабрида «Тошкент» фонд биржасида IPO ўтказганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қарорига мувофиқ, Ўзбекистон металлургия комбинати (Ўзметкомбинат), Олмалиқ ва Навоий тоғ-металлургия комбинатлари яқин йиллар ичида IPO ўтказиши лозим.
IPO (инглизча - Initial Public Offering) акциядорлик жамияти акцияларини чекланмаган миқдордаги шахсларга дастлабки оммавий сотишни билдиради.
Мавзуга оид
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
08:34 / 21.05.2026
SpaceX IPOʻси тарихий рекорд ўрнатиши мумкин
23:05 / 20.05.2026
“Ривожланган капитал бозорисиз турмуш даражасини яхшилай олмаймиз” - Иқтисодиёт вазирлиги
14:43 / 18.05.2026