Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда бурғилашга доир қатор лойиҳалар амалга оширилади
Surhan Gas Chemical Operating Company билан Сурхондарё вилоятида ўн беш қудуқни бурғилашга доир икки шартнома имзоланди. Бурғилаш бўйича кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишга оид очиқ танлов савдоларида Eriell компанияси ғолиб бўлди.
Режага кўра, бурғилаш ишларини амалга ошириш муддати - 2019-2020 йиллар.
Рекорд даражадаги қисқа муддатда Сурхондарё ҳудудига олти бурғилаш қурилмаси етказиб берилди, шулардан тўрттаси графикдан илгарилаб бурғилаш ишларини бошлаб юборди. Бугунга келиб умумий ҳисобда 6 минг метрдан ортиқ ҳудуд бурғиланган.
Ушбу ишларни амалга ошириш учун Eriell Италия, Мексика, РФ, ХХР ва Канаданинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан зарур ускуналар ва материалларни харид қилишга доир шартнома имзолади.
Сурхондарё вилоятидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» Ўзбекистондаги энг мураккаб ҳудудлардан бири бўлгани боис геологик ва концептуал гидродинамик моделларни қуришга Halliburton компанияси жалб этилди. Сервис пудратчилари сифатида эса соҳа етакчилари ҳисобланган компаниялар иштироки таъминланмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026