Ўзбекистон | 11:33 / 04.04.2019
11496
1 дақиқада ўқилади

Пенсия ҳисоблаш учун иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома онлайн берилади

Фото: Shutterstock

ЯИДХПда Давлат солиқ қўмитасининг янги хизмати жорий этилди, деб ёзмоқда Norma.
 
Фуқароларга ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар автоматик режимда тақдим этилади. Порталда кўрсатилишича, хизмат бир зумда ва бепул кўрсатилади.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 1.02.2019 йилдаги «Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 80-сон қарори хизмат жорий этилиши учун асос бўлди. Унда Ҳисобланган иш ҳақини ҳисобга олиш реестрини шакллантириш ва давлат интерактив хизматини жорий этиш назарда тутилган эди.  
 
Мурожаат қилувчи давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилмаган тақдирдагина хизмат кўрсатишни рад этишлари мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид