Ўзбекистон | 07:45 / 07.05.2019
24605
2 дақиқада ўқилади

Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика таълимига оид янги қарор имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинган.

Ҳужжат билан қуйидагилар тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фанини янада ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисобланади:

бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасалари учун умумий амалиёт врачлари ичидан эҳтиёж юқори бўлган тор мутахассисликлар бўйича шифокорларни тайёрлашни ташкил этиш;

тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълими жараёнларига ўқитишнинг кредит-модул тизимини жорий этиш;

тиббиёт ва фармацевтика кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимининг марказлаштирилишига барҳам бериш, уларнинг узлуксиз касбий таълим билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;

тиббиёт ва фармацевтика кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиш ва шахсий ҳисобга олишни таъминлаш;

тиббиёт ва фармацевтика илм-фанини, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги инновацияларни жаҳон даражасигача ривожлантириш, уларни глобал илмий майдонига интеграция қилинишини таъминлаш;

кадрларни тайёрлаш, таълим, илм-фан ва амалиётни интеграция қилишнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тиббиёт ва фармацевтика муассасаларининг клиникалари, ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш базаларини ривожлантириш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид