Жаҳон | 00:40 / 09.05.2019
17430
1 дақиқада ўқилади

Мадуро армия сафидан ўнлаб ҳарбийларни ҳайдаб юборди

Фото: РИА "Новости"

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат қуролли кучлари сафидан давлат тўнтарувига алоқадорлик билан боғлиқ ҳолда ўнлаб ҳарбийлар ҳайдалиши ва унвони пасайтирилиши ҳақидаги фармонни имзолади.   

Gaceta Oficial нашрининг маълум қилишича, бундай ҳарбийлар орасида Венесуэла разведка хизмати SEBIN’нинг собиқ бошлиғи, дивизия генерали Мануэл Фигеру, 5 нафар подполковник, 4 нафар майор, 4 нафар капитан, 6 нафар лейтенант ва 35 нафар сержант бор. 

Шунингдек, бўшатилган ҳарбийлар орасида Миллий гвардия подполковниги, охирги ойларда мухолиф миллий ассамблея қўриқлаш хизматига бошчилик қилган Ильич Санчес ҳам бор.

Венесуэлада 30 апрелда мухолифат давлат тўнтарувини амалга оширишга уринганди. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид