Жамият | 14:55 / 28.05.2019
8440
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчи қидирилмоқда

Иллюстратив фото

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 25 май куни соат 01.00ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Оқтош маҳалласидан ўтувчи “Яккабоғ-Чироқчи-Кўкдала-Шўрбозор” йўлининг 16-км.да ҳайдаб кетаётиб пиёда, Олакўйлак қишлоғида яшаган 21 ёшли Д.Т.ни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Натижада Д.Т. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жинояти иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилади ИИВ хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид