Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иситиш радиаторларини танлашда нималарга эътибор бериш зарур?
Ҳар бир уй ёки квартиранинг эгаси “Ёзда чанани ва қишда аравани тайёрла” деган халқ донолигини билади. Ушбу мақол янги иситиш мавсумига ундан олдингиси тугаши билан тайёрланиш кераклигини англатади.
Бугунга кунга келиб, барча иситиш радиаторлари орасида энг машҳурлари алюмин ва биметалл радиаторлар ҳисобланиб, улар аста-секин аввалги авлоднинг эскирган батареяларини истеъмолдан чиқариб юбормоқда. Ҳар бир радиаторнинг ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари бордир. Радиаторларни харид қилиш пайтида уларнинг тафсилотларини билиш жуда муҳимдир, чунки, кўпинча, арзон нархга қизиқиб сифатсиз маҳсулот сотиб олиш хавфи юқори бўлади.
Келажакда қилинган хариддан пушаймон бўлмаслик учун, иситиш радиаторларини танлашда мутахассислар қуйидаги мезонларга эътибор беришни маслаҳат беради.
Автоматлаштирилган йиғиш линияси
AKFA радиаторларини ишлаб чиқариш тўлиқ автоматлаштирилган ҳисобланади. Бундай ишлаб чиқариш инсон омили натижасида юзага келадиган нуқсон ва хатоларга йўл қўймайди. Бутун йиғиш жараёни, дастлабки ярим тайёр маҳсулотни олишдан тортиб, тайёр маҳсулотни якуний назоратдан ўтказгунга қадар, ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида қатъий мувофиқлаштирилган.
Мослашувчанлик
Шахсий талабларга қараб, радиаторларга 3 қовурғадан 14 қовурғагача буюртма бериш имконияти бор. Радиаторлар заводда замонавий талабларга мувофиқ ишлаб чиқарилади.
Кафолат ва сифат сертификатлари

AKFA компанияси иситиш радиаторларига 10 йиллик кафолат тақдим этади, фойдаланиш қоидаларига риоя қилган ҳолда, радиаторларнинг хизмат қилиш муддати 30 йилни ташкил этади. AKFA радиаторлари Милан Политехника Университети томонидан синовдан ўтган ва сертификатланган, Россия ГОСТи томонидан маъқулланган, шунингдек, ЎзСтандарт мувофиқлик сертификатига эга.
Секция параметрлари
Сифатли радиаторнинг энг муҳим кўрсаткичларидан бири – бу унинг оғирлиги ҳисобланади. Енгил радиатор – уни ишлаб чиқаришда барча ишлаб чиқариш стандартларига риоя қилинмаганлигини англатади. Халқаро мувофиқлик сертификатига кўра, AKFA алюмин ва биметалл радиаторларининг ҳар бир секциясининг оғирлиги 1.2 кг дан 1.8 кг гачани ташкил этади. Шу билан бирга қовурғанинг қалинлиги камида 1.2 мм, олд ва орқа девори эни эса 80 мм бўлиши керак.
Дизайн ва самарадорлик
AKFA радиаторларининг шакли ва дизайни биноларни янада самарали иситиш учун махсус ишлаб чиқилган. Аэродинамик 2 ва 3 қулоқли қовурғалар ва конвекция таъсири иссиқлик узатишни яхшилаш ва энергия самарадорлигини ошириш имконини беради.

Коррозиядан ҳимоя
AKFA иситиш радиаторлари ҳам ички, ҳам ташқи томондан коррозияга қарши қоплама билан ҳимояланган. Анафорез қопламаси иситгичнинг ички бўшлиғини кимёвий таъсирлардан ҳимоя қилади. Кўп босқичли ишлов бериш жараёнидан ўтиш ва махсус кукунли бўяш технологияси AKFA радиаторлари узоқ йиллар давомида хизмат қилишини ва қопламасининг ўзгармаслигини кафолатлайди.

Сифатсиз маҳсулотлардан эҳтиёт бўлинг ва масъулиятли ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини танланг. Радиаторнинг ҳақиқий хусусиятларини акс эттирувчи сертификатларни сўрашни унутманг. Харидингиз ёқимли бўлсин!
🌐 akfa.uz
📞 +99871 203 00 00
Telegram: @AKFAGROUP_Official
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:00 / 27.06.2023
Марказий Осиёда таълимнинг янги даври: AKFA университети Central Asian University (CAU)га ўзгартирилди
16:50 / 16.06.2023
AKFA университетида грант олиш имкониятлари: муваффақиятли таълим учун молиявий ёрдам
20:00 / 21.04.2021
AKFA Университети Times Higher Education Impact Ranking рейтингига кирди
12:00 / 11.03.2021