Жамият | 18:45 / 30.05.2019
6670
3 дақиқада ўқилади

Кун ҳадиси: Аразлашган икки кишини яраштириш – улкан ажр-савобга сабабдир

“Кун ҳадиси” дастурининг бугунги сонида тақдим этиладиган ҳадис мазмуни “Одамлар орасини ислоҳ қилиш”, деб номланади. Бу мавзу ҳақидаги ҳадисни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли шарҳлаб берди.

YouTube

Mover (tas-ix)

Абу Ҳурайрадан (р.а) ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтдиларки: “Қуёш чиққан ҳар бир кунда одамларнинг ҳар бир бўғими учун садақа лозим. Икки киши ўртасида адолат қилиш ҳам садақадир. Бир кишига улови борасида ёрдам бериб, уни миндириб қўйиши ёки юкини ортиб бериши ҳам садақадир. Ширин сўз ҳам садақадир. Намоз сари босган ҳар бир қадами ҳам садақадир. Йўлдан озорни олиб ташлаш ҳам садақадир”.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти. 

Биринчидан, инсон суяклари ва бўғимларининг тузилишида улкан илоҳий қудрат намоёндир. Аллоҳ таоло инсонни энг гўзал шакл-шамойилда яратган. Инсон жисмидаги бўғимлар кўркам суратда яратилгани, уларни турли вазифаларни, бажара олиши бугун ҳеч кимга сир эмас. Шу боис Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам танадаги аъзо-бўғинларни алоҳида тилга олиб, уларнинг шукрини адо қилиш кераклигини мана бу ҳадисда бизларга ўргатаяптилар. 

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қиёмат куни бандадан энг биринчи сўраладиган ва Аллоҳ таоло унга айтадиган сўз мана будир: “Биз сенинг жисмингни соғлом қилиб қўймадикми? Сени совуқ сув билан қондирмадикми?”. (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари). 

Ҳадисдаги энг асосий қисм нима эди? Садақа - бир-бири билан хусуматлашиб, ажрашиб кетган икки кишининг ўртасини ислоҳ қилиш экан. Динимиз гўзал, бирдамлик, бағрикенглик, тарқоқликка зид, аҳлликка тарғиб қилувчи дин. Шунинг учун икки аразлашиб қолганни яраштирганга жуда катта ажрлар, марҳаматлар тайёрлаб қўйилган. 

Масалан, ажрашиб кетган оилалар ўртасини ислоҳ этиш, эр ва хотинни яраштириб қўйиш, қайнона-келин ўртасидаги совуқчиликни кетказиш, юз кўрмас бўлиб кетган ака-укаларни қайта иноқ қилиш ҳам улкан ажр-савобли ишлар экан.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид