Жамият | 11:07 / 30.05.2019
13266
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда эгаси вафот этган хонадонни сотган фирибгарлар қўлга олинди

Фото: РИА Новости/Антон Денисов

2019 йил 29 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ҳужжатлар тўплами тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларда 2018 йил 8 октябрь куни Сергели тумани Спутник 8-даҳада яшовчи 50 ёшли С.А., Чилонзор туманида яшовчи 44 ёшли Н.Я. ва 47 ёшли Н.М.лар марҳума 72 ёшли Е.Л. исмли аёлни 2015 йилда вафот этганлигини била туриб, унинг номидаги хонадон ҳужжатларини қалбакилаштириб, ушбу хонадонни Чилонзор туманида яшовчи 34 ёшли Н.У. исмли аёлга 22 500 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотиб, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.А., Н.Я. ва Н.М. ушланган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид