Жамият | 17:20 / 01.06.2019
14494
2 дақиқада ўқилади
Реклама

AKFA университетида қабул жараёнлари бошланди. Ҳужжатлар онлайн қабул қилинади

Хабарингиз бор, AKFA университетининг 2019-2020 ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланаётгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик

Бугундан, яъни 2019 йил 1 июнь санасидан олийгоҳга ҳужжат қабул қилиш тўлиқ онлайн тартибда амалга оширила бошланди. Абитуриентлар қуйидаги ҳавола орқали керакли ҳужжатларни юклашлари мумкин:

2019-2020 ўқув йилида университет 200 нафар талаба қабул қилади ва энг яхши натижа кўрсатган 100 нафар талаба ҳар семестр давомида бепул ўқиш имкониятига эга бўлади. Бу жараён 6 йил давомида ҳар семестрда амалга оширилаверади. Илк ўқув йилида талабаларнинг фақат тиббиёт йўналишида (Medical College) таҳсил олишлари кўзда тутилган.

Қабул жараёнлари 10 июлгача давом этади.

Қабул жараёни билан боғлиқ қўшимча саволларингиз бўлса, университетнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига ёзишингиз мумкин:

Telegram: t.me/akfauniversity

Facebook: fb.com/akfauniversity

Instagram: instagram.com/akfauniversity

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид