Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суннатга эргашишнинг баракаси нимада?
“Кун ҳадиси” дастурининг бугунги сонида тақдим этиладиган ҳадис мазмуни “Одамлар орасини ислоҳ қилиш”, деб номланади. Бу мавзу ҳақидаги ҳадисни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли шарҳлаб берди.
Видео: Youtube
Видео: Mover (tas-ix)
Абу Нажиҳ Ирбоз ибн Сория разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга таъсирчан ваъз қилдилар. Бундан (мавъизанинг таъсиридан) қалблар қўрқувга тушди, кўзлар ёшга тўлди. Биз: “ Эй Расулуллоҳ! Бу бамисоли видолашаётган кишининг ваъзига ўхшайди. Бизга васият (тавсия,насиҳат) қилинг!” – дедик.
У зот: “ Сизга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни агар бир қул устингизга амир бўлса ҳам, унга қулоқ осиб, итоат этишингизни васият қиламан. Чунки сизлардан яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатим ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифалар суннатини ақл тишларингиз билан (маҳкам) тишлаб олинглар. (Динда) янги пайдо бўлган ишлардан эҳтиёт бўлинглар. Зеро, ҳар бир бидъат залолатдир”, дедилар.
(Имом Термизий, Абу Довуд ва Муслим ривоятлари)
Суннат – бу юриладиган йўлдир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам у зотнинг тўғри йўлдаги халифалари тутган эътиқод, қилган амал ва айтган сўзларини маҳкам ушлаш, мазкур суннатга амал қилиш ҳисобланар экан. Суннатга амал қилишнинг баракаси нимада? Баракаси шундаки, биз оламларга раҳмат бўлиб келган, башариятнинг энг афзали бўлган инсонга эргашаётганлигимиздадир.
Суннат деган сўзни эшитганда, қайсидир қилаётган ишимиз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам суннатларига хилоф экан деб тўхтайлик. Суннатни нафсимизга мосламайлик. Яъни, нафсимизга тўғри келса, суннат деб номлаб, аслида, нафсимиз шуни хоҳлаётгани учун қилаётган бўлмайлик. Киши суннат амалини қилаётганда эътибор бериши керак бўлган энг муҳим нарса бу – “бу ишни Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам қилганлар. Бу ишни қилишга Ҳабибимиз саллоллоҳу алайҳи васаллам тарғиб қилганлар, мен Аллоҳнинг энг суюкли бандаси бўлган Пайғамбаримизнинг хулқлари, амалларини қиляпман”, деган улуғ бир муҳаббатни қалбимизга жойлашимиз даркор. Суннатдан узоқлашган киши, бидъатга ўралашиб қолади.
Мавзуга оид
22:39 / 11.06.2019
Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ унинг ҳам айбларини яширади
18:51 / 10.06.2019
Мусулмон ўз биродарига зулм қилмайди, уни хорламайди ва ёлғон сўзламайди
19:11 / 08.06.2019
“Кун ҳадиси”: “Қайси бирингиз бир ёмонликни кўрса, уни қўли билан тузатсин...”
18:54 / 06.06.2019