Жамият | 13:20 / 03.06.2019
4575
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорни чув туширган 5 нафар шахс ушланди

Самарқанд вилояти прокуратурасидан ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, шу йил 5 апрель куни фуқаро Ж.Ж. Ўзбекистон Республикаси президентининг Виртуал қабулхонасига ариза билан мурожаат қилиб, ўзи билан биргаликда савдо ишлари билан шуғулланган М.Б., С.Х., С.Ш., А.Б. ва Ж.Р.лар болалар оёқ кийимларини қарзга олиб кетиб, шу кунга қадар пулларни бермаганликларини маълум қилган. М.Б., С.Х., С.Ш., А.Б. ва Ж.Р.лар ушланганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид