Жамият | 10:43 / 04.06.2019
9997
1 дақиқада ўқилади

Боғотда оилавий жанжал бир кишининг ўлими билан тугади

2019 йил 2 июнь куни Хоразм вилоятининг Боғот туманида яшовчи 27 ёшли Ш.И. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган қайнотаси 50 ёшли Р.Л.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Р.Л. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.И. ушланган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид